Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Улар ҳақиқат қаринага муҳтож бўлмаслигини ҳам, мажознинг эса қаринага муҳтожлигини ҳам тушунишган. Масалан, тил сўзини қаринасиз ўша ўзимиз билган оғиздаги бир аъзо, деб тушунишган бўлса, қаринага қараб уни гўзал зикр маъносида қўллашган.


وَاجْعَل لِّي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْآخِرِينَ
– „Яна мен учун кейин келгувчи кишилар ўртасида рост мақтовлар қилгин“.    [26:84]
Қайси маъно асилу қайси маъно аслдан олиб ўтилган (мажоз)лигини яхши билишган. Лекин араб тили, Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва усулга оид фанларнинг истилоҳлари (терминлари) кейинроқ, араб тилига айрим касалликлар илаша бошлаётган пайтда пайдо бўлди ва олдинги арабларнинг соф тили қандай бўлишини кўрсатиб берди.


Ана шунда мантуқ, мафҳум, мажоз, тародуф, иштирок каби истилоҳлар пайдо бўлди. Шунинг учун гапни ҳақиқат ва мажозга ажратмасликка шу ишнинг қадимги араблардан нақл қилинмагани ҳужжат бўла олмайди.
Буни инкор қилиш қадимги арабларда бўлмаган, деган ҳужжат билан наҳв фанига доир фоил, мафъулун биҳи, ҳол, тамйиз каби истилоҳларни инкор қилиш билан баробар.


Араблар гарчи қонун-қоидага солмаган бўлсалар-да, араб тилининг усулини, далолатларини жуда яхши билишган. Чунки бу тил уларнинг тили, табиати бўлган. Уларнинг гаплари ва гапириш услубларини ўрганишдан келиб чиққан кейинги даврда пайдо бўлган билимлардан мақсад ўша услубларни кейинги авлодга етказиш бўлган. Токи, бу авлод уларни пухта ўзлаштира олсин.
Шуларга асосланиб, биз айтамизки, лафзларнинг ҳамма маънолари ҳақиқатдир, мажоз деган нарса йўқ нарсадир, деган гап асоссиздир.


Лекин шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, араблар лафзлар учун ишлатган ҳамма маънони тан оладиганлар, уларнинг ҳаммаси тилда ҳам, Қуръонда ҳам ишлатилади, деб эътибор қиладиганлар энг тўғри гапдан фақат қуйидаги жиҳатлари билангина фарқ қиладилар:

1- Бу маъноларни ҳақиқат ва мажозга ажратмасдан ҳаммасини ҳақиқат, деб эътибор қилишлари билан;

 

2- Маъноларни қўллашда улардан бирини бирламчи, деб эътибор қилмасдан яъни, олдин ҳақиқатни олиб, у узрли бўлиб қолгандагина мажозга ўтмасдан ҳаммасини бирдек қабул қилиб, оқимга қараб муносибини танлаб олишлари билан.

 

Биз айтамизки, агар улар араблар ишлатадиган ҳамма маъноларни тўплаб, Қуръонни тушунишда уларнинг ҳаммасини ишлатиб,

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204